Самарқандлик талаба фуқарони Қирғизистондаги университетга киритиб қўйиш, кейинчалик ўқишни Самарқандга кўчиришни ваъда қилиб, 5 минг долларни олган вақтида қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Талаба 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Россия Федерациясидан жиноий жавогарликка тортиш ва ижро этиш учун 56 нафар Ўзбекистон фуқаролари махсус рейс билан қайтарилди.
Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаев ҳеч қандай жиноий иш билан алоқаси бўлмагани ва қидирувдагилар рўйхатида ҳам йўқлигини Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.
Бош прокурорни бир нечта ҳуқуқбузарликлард айблаган Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг важларини «ҳар томонлама ва холисона текшириш» мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси раҳбарига видеомурожаат билан чиқиб, бош прокурорга алоқадар жиноятларни фош этмоқчилиги, унинг Mega Bukhara савдо мажмуаси қурилишига бевосита алоқадорлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур объект қурилишига кетган ҳаражат 1 трлн сўмга етиши ва халқнинг ёнидан қопланаётганини айтди. Бош прокуратура ҳолат бўйича баёнот билан чиқди.
Тўрткўл туманида ўғриликка ушган уйда 79 ёшли аёл ва унинг набирасини пичоқлаб ўлдириб, пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.
ДХХда масъул лавозимларда ишлаб келаётган Алижон Абдуллаев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинланди.
Ниғматилла Йўлдошев бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборди. Бундан ташқари, Молия вазирлиги мансабдор шахслари, жумладан, вазир ўринбосари Абдимухтор Эргашевнинг қонунбузилиш ҳолатларда алоқадорлигини текшириш кутилмоқда.
Бухоро вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора олаётганида ушланган. У карантин қоидаларини бузган корхонага жарима тайинламаслик эвазига 400 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пора талаб қилган.
Бош прокурор «Aрк Булоқ» божхона постининг собиқ раҳбари ҳибсга олинганини эълон қилди. Маълум қилинишича, мансабдорнинг уйида тинтув ўтказилганда, 311 минг доллар нақд пул топилган. Жиноий фаолиятдан олинган даромадлардан фойдаланиб, у «Tashkent City» да иккита уй ва нотурар жой, Captiva сотиб олиб, уй қурган.
Халқ банки ва Микрокредитбанк бошқарувининг собиқ раиси бир қатор коррупция жиноятларида, шу жумладан AҚШда яширинаётган шахс билан тил бириктиришда айбланмоқда. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг сўзларига кўра, икки йил ичида турли банкларнинг 166 мансабдор шахслари жавобгарликка тортилган.
Тошкент вилоятида дорихонадан ташқарида ремдесивир дорисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Олдинроқ ЖССТ ремдесивир дори воситасини COVID-19 ни даволашда самарасиз деб топган эди.
Навоий вилоятидаги уйларнинг бирида ис газининг сизиб чиққанлиги натижасида ака-укалар заҳарланиб, вафот этди.
Бош прокуратура томонидан куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулотлари захирасини яратиш, уларни сақлаш ва аҳолига етказиш бериш ҳамда молиялаштиришда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 5 та жиноят фош этилиб, 684 тонна кўмир маҳсулотлари талон-торож қилинишининг олди олинди.
Май ойида Андижон ИИО ИИБда қийноққа солиниши натижасида вафот этган Алижон Абдукаримов иши юзасидан тергов ишлари якунига етди. Ҳозирда 6 нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Жиззах вилоятида 9-синф ўқувчисининг дарс вақтида тўсатдан вафот этгани бўйича терговга қадар текширув бошланди. Дастлабки маълумотга кўра, қизнинг ўлимига ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги тез ва қисқа вақт ичида юзага келгани сабаб бўлган.
Қашқадарёда 17 та хорижий компаниянинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқарони жами 9 млн долларга чув туширган шахсларга қарши жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура Хайдаржон Бобохайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳолати юзасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганини маълум қилди. Унинг оиласи 22 августдан буён унинг қаердалигини билмаслигини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг